Kitob Muallifi: Erkin Vohidov
Kitob janri: Badiiy kitoblar;
Adabiyot turi: Doston
Kitob tili: O'zbek tili
Nashr yili: 1980
Kitob haqida
Азиз шеърхон дўстларим!
Сизга тақдим этаётганим бу достон оташин бенгал шоири Назрул Ислом ҳаёти ҳақида. Назрул Ислом исёнкор шеърлари билан бутун Ҳиндистон ярим оролини ларзага солган шоир эди. Унинг эркапарвар нидоси халқни бирлашмокқа, ўзаро диний эътиқодлар низосидан халос бўлиб, мустамлакачилик зулмига қарши жанг қилмоққа чорлади. Шоир номи бутун Ҳиндистонда исёнкорлик тимсоли бўлди. Унинг истеъдодини Робиндранат Токур олқишлади, юртининг, замонининг энг оловли шоири деб атади. Назрул Ислом ўз эътиқоди йўлида ёш жонини аямади. Шеъри билан, сўзи билан, ўзи нашр этган жаридаси (журнали) билан ҳуррият йўлида курашди. Лекин тинимсиз тазйиқлар, ҳибс, қийноқлар окибат ўз ишини қилди. Шоир ўттиз бешга етмаган ёшида, айни ижоди қайнаган пайтда эс-ҳушидан айрилди.
zor
Ajoyib kitob!